Она тўғрисида, унинг фарзанди тўғрисида ғамҳўрлик қилиш давлатимизнинг муқаддас бурчидир.

Ислом КАРИМОВ

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада юртимизда Президентимиз томонидан 1998 йил – “Оила йили”, 2000 йил – “Соғлом авлод йили”, 2001 йил – “Оналар ва болалар йили”, 2005 йил – “Сиҳат-саломатлик йили” , 2010 йил – “Баркамол авлод йили”деб номланиши сўзимизнинг яққол тасдиғидир.

Айни кунларда пойтахтимизда 2009 йил 13 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда жорий йилнинг 1 июлидаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги Қарорлари ижросини ҳаётга татбиқ қилиш борасида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бутун республика миқёсида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилиши, тарбияланишини, жисмоний ҳамда маънавий баркамол авлодни шакллантириш борасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилди, ҳамда амалга ошириш борасида жойларда қатор тадбирлар изчиллик билан ўтказилмоқда.

Шундай анжуманлардан бири, Сергели туман ҳокимиятида, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси Абдураҳимова Фарида Юлдашевна бошчилигида ўтказилди.

Семинарда Сергели туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси – Дилором Раҳимджанова, Сергели Туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори – Турсунов Бобур Бахтиёрович, Сергели туман “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси раиси в.б – Бобоев Равшан Абдурасулович, Сергели туман ҳокимияти Маънавият тарғибот бўлими раҳбари – Ҳайитматов Баҳодир Ҳасанович, Сергели туман ҳокимияти Мониторинг гуруҳи раҳбари – Турдиалиева Гулноза Адилжановна, 11-Оилавий поликлиника бош шифокори – Қосимов Рустам Холтоевич, “Хонобод” маҳалла фуқоролар йиғини жамоатчилик кенгаши раиси – Назарова Гавҳар Муталибжон қизи мазкур қарорларни ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар борасидаги ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан қатнашиб, тўлиқ маълумотларга эга бўлдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад она ва бола саломатлигига эътиборни янада кучайтириш, эртамиз эгалари бўлмиш ёш авлоднинг ҳам манан ҳам жисмонан соғлом, етук ва баркамол бўлиб униб ўсишига замин яратишдир. Зеро, Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур!